Сентябрдан Фарғона водийси бўйлаб электропоездлар ҳаракати қўйилади

Фарғона водийси бўйлаб узунлиги 331 км бўлган ҳалқа электропоездлар ҳаракати қўйилади. У Фарғона водийси вилоятларини бир-бири билан боғлайди.
 
 
Қўқон-Марғилон-Андижон станциялари оралиғи электрлаштириб бўлинган. Айни пайтда Қўқон-Наманган-Андижон станциялари электрлаштирилаётган экан. Бу ишлар ҳам яқин икки ойда якунланади. 
Электрпоездларнинг биринчи қатнови шу йилнинг сентябрь ойида йўлга қўйилиши кутилмоқда. 
Экспресс электропоезд 5та бекатда, оддий электропоезд 35та бекатда тўхтайди.
Экспресс бир доира йўлга 5 ярим соат сарфласа, оддий электропоезд 7 ярим соат сарфлайди.
Йиллик потенциал йўловчи оқими экспресс электропоездда 214 мингдан 429 минг кишигача, оддий электропоездда 429 мингдан 858 минг кишигача бўлиши кутилмоқда.
Йўлкира нархи 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлади.
Поездлар кондиционерлар, USB-кабеллар, Wi-Fi, буфет, мото-велосипедлар учун махсус жойлар, биоҳожатхона кабилар билан таъминланади.
Қўқонда логистика маркази қурилади
Қўқон эркин иқтисодий зонаси қошида, 23 гектар майдонда янги мультимодал логистика маркази ташкил этилади.
Логистика марказида 10 минг кв.м ёпиқ омбор, 3 минг кв.м. совутгичли омбор, ўзгармас юклар учун 30 минг кв.м майдонда очиқ омбор, 27 минг кв.м контейнерлар учун очиқ майдон барпо этилади.
Логистика маркази 12,2 миллион доллар эвазига бунёд этилади.
Мажмуа 200дан ортиқ янги иш ўринлари яратиши билан бирга, йилига 200 мингта контейнер ва 10 миллион тонна юк билан ишлаш қувватига эга бўлади.
 
 
  

Биз Twitterда