Шошилмасдан озинг!

Article

Англиянинг Ноттингем университети тадқиқотчилари озишнинг самарали усуллари ҳақида маълумот беришди. Бу ҳақда Lenta.ru The Telegraphга таянган ҳолда маълум қилмоқда.

Британиялик олимларнинг фикрича, натижали озишнинг асосий сирларидан бири оз-оздан вазн ташлашга ҳаракат қилишдир. Бирданига ўта озғин бўлиб қолишни истаганлар ниятларига камроқ етадилар. Шу сабабли режали тарзда озишга ҳаракат қилиш муваффақият келтиради. Мутахассислар 12 ой давомида озишга ҳаракат қилган 24 минг кишининг устида тадқиқот ўтказиб, шундай қарорга келдилар.

Ўз танаси вазнини 27 фоизга камайтиришга интилганлар атиги 19 фоизга озишга эришдилар. 16-21 фоизга вазн ташлашга интилганлар 14 фоизга оғир юкларидан халос бўлишди холос. 10 фоизга озишга интилганлар эса ўз мақсадларига аниқ-тиниқ етишдилар. 

Биз Twitterда