Шайх Абдулазиз Мансурни қишлоқдан кўчишга ким мажбур қилган?

Article
Ислом оламининг забардаст олимларидан бири бўлган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилган кўплаб ислоҳотларнинг бевосита ташкилотчиси бўлган Шайх Абулазиз Мансур ёшлик чоғларида ўзлари туғилган Олтиариқ туманининг Миндон қишлоғидан ўша пайтда мустабид тузум манфаатига хизмат қилган маҳаллий амалдорларнинг сиқуви остида чиқиб кетишга мажбур бўлганлар. Ёшликларларида исломий билимларни ўқишга рағбатлари борлиги сабаб ўқишдан ва ишдан ажралмаган ҳолда кечалар диний сабоқ олганлари  маҳаллий ҳокимият раҳбарларига ёқмаган.
Ҳар шарда бир хайр бордир, дейилади. Яъни - ҳар ёмонликда бир яхшилик.  Қишлоқда чиқиб кетгач, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таълим олганларидан сўнг  Абдулазиз Мансур ўзбек илоҳиётининг буюк вакили даражасига етдилар. Қишлоқда қолганларида, балки ҳаёт бошқача тус олган бўларди...
Минг шукрким, диний таълим олгани учун тайзиқларга учраш даври тарихда қолди. Бугунги диний эркинлик ҳукм сураётган юртимизда муқаддас динимиз – Ислом арконларини ўрганишга ҳар ким учун кенг имконият бор.
“Ўзбекистон уламолари” китобидан олинди. 

Биз Twitterда