Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги нефтни қайта ишлаш мажмуаси тамал тошини қўйди

 
Жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга мувофиқ, Жиззах вилоятида барпо этиладиган, қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган, йилига 5 миллион тонна нефть хом-ашёсини қайта ишлаш имконини берадиган замонавий нефтни қайта ишлаш комплексининг тамал тошини қўйишда иштирок этди.
УзА ахборот агентлиги хабарига кўра, мажмуанинг ишга туширилиши 2 мингдан зиёд, иқтисодиётга алоқадор ва хизмат кўрсатиш тармоқларида қўшимча 14 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Заводда углеводород хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича энг замонавий, экологик ва энергетик жиҳатдан самарадор технологиялар ўрнатилади. Улар асосида жаҳон стандартларига жавоб берадиган мотор ва авиация ёқилғиси, бензол, мазут, битум ва бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 

Биз Twitterда