Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

Article
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 10 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида: «Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг ҳам фарзандиман!», деб таъкидлаган эди. Шу билан бирга, ушбу минтақада яшаётган аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб, жумладан: «Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз», деган эди.
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Биз Twitterда