Самарқанд ва Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

Article
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Самарқанд ва Бухоро вилоятларига прокурор тайинлаш бўйича буйруқ имзолади.  
Ўзбекистон Бош прокурорининг 2017 йил 15 мартдаги буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Фарҳод у Зуфаров Самарқанд,  3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Валиев Бухоро вилоятига 5 йил муддатга прокурор этиб тайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-маркази хабар бермоқда.
Ҳар икки номзод вилоятлардаги прокуратура коллегияси раислари томонидан тасдиқланган.
Ўтган йилнинг август-октябрь ойлари мобайнида Тошкент шаҳри, Жиззаҳ вилояти ва Қорақалпоғистонга янги прокурорлар тайинланганди.

Биз Twitterда