Самарқандликлар аёллар ва ёшлар манфаатларини энг яхши ифода этишмоқда

Article
Ўтган ҳафтада Тошкентда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танловда Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигидаги «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти «Аёллар ва ёшлар манфаатини ифода этувчи ННТ фаолиятини ёритган энг яхши оммавий ахборот воситаси» номинацияси бўйича биринчи даражали диплом билан тақдирланди.
Vodiymedia.uz таҳририяти ҳамкасбларини ушбу мукофот билан табриклайди!

Биз Twitterда