Сайловчилар билан учрашувлар самараси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан сайловчилар билан учрашувлар мунтазам олиб борилмоқда. 22 март куни партия раиси, шаҳар кенгаши депутати Рустам Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли муаммолари ва таклифларини ўргандилар.
“Сиҳатгоҳ” маҳалласидаги 27 та хонадонга ташриф буюриб, 58 нафар фуқаро билан суҳбатлар ўтказилди. Уларга оилавий тадбиркорликни ташкил этиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиш борасидаги амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, маҳалладаги электр таъминотидаги муаммолар “Истиқбол” электр таъминот корхонаси раҳбарлари билан муҳокама қилиниб, унга ечим топилгани сайловчиларни хурсанд этди.
Маҳалладаги йўлларни таъмирлаш бўйича биргаликда смета тузилиб, маҳаллий ҳокимиятга тақдим этиш масаласи муҳокама қилинди.

Биз Twitterда