Сайловни ёритиш бўйича ОАВ учун тренинг ташкилланди

Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида сайлов комиссиялари вакиллари ҳамда аккредитациядан ўтган журналистлар учун тренинг бўлиб ўтди. Ушбу тадбир БМТнинг тараққиёт дастури доирасида ўтказилди. Тадбирда мазкур дастур вакили Юлия Шипилова, лойиҳа координатори Георгий Бараташвили иштирок этди.
 
 
Тренинг журналистлар ва муҳаррирларнинг маҳоратини ошириш, шунингдек профессионал этика стандартларини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятга эга бўлди. Шундай имкониятни наманганлик журналистлар қўлдан бой бермади. Тадбирда 30 дан зиёд ОАВ вакиллари иштирок этиб, сайлов жараёнида ахборотларни таёрлаш, уни ёритиш, маълумот тақдим этиш бўйича керакли тавсия ва кўникмалар олдилар.    
“Ахборот олиш соғлом демократиянинг гаровидир”, дейди тадбир маърузачиси Юлия Шилипова. У хориж давлатларида сайловни ўтказиш ҳамда у билан боғлиқ бўлган ҳолатларга алоҳида тўхталиб тушунчалар берди. Мавзуга доир рақамлар, фактларни таққослади. Маърузаси давомида сайловолди жараёнидаги сиёсий партияларнинг ҳатти ҳаракатига тўхталиб ўтиб, ҳар бир берилаётган маълумот ва ахборотни тенглик асосида шаффофлик асосида тайёрлаш фикр билдирди. 
Тадбир давомида ҳудудлардаги журналистлар томонидан берилган қизиқарли, муаммоли саволларга ҳам жавоб олинди.
 
Улуғбек Рўзиматов.
 

Биз Twitterда