Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари  ижтимоий ҳимояси. Бу йўлдаги битим ҳуқуқларни кафолатлайди

 
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россиянинг «Вологда подшипник заводи» ЁАЖ билан битим имзолади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ўз функциялари ва ваколатлари доирасида аҳоли бандлигини ҳам мамлакат ичида, ҳам республика фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда танлаб олиш ва юбориш тизими йўлга қўйилаётган мамлакатлар географиясини кенгайтириш ҳисобига таъминлаш соҳасида фаол иш олиб бормоқда, дейилади хабарда.
Бугунги кунда заводда 3,5 мингдан ортиқ киши фаолият юритади, шулардан 139 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
2017 йил 28 февраль куни «Вологда подшипник заводи» ЁАЖ ва Меҳнат вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўртасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш ва ёллаш ҳақида битим имзоланди. Битимда Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимояси, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари кафолати кўзда тутилган.
Битимга мувофиқ, Россия иш берувчиси Ўзбекистон фуқаролари ишга жойлашиши учун касблар рўйхати, малака даражаси ва вакансиялар сонини олдиндан аниқлайди ҳамда агентликка мавжуд иш ўринлари ва ишчиларга нисбатан талабларни маълум қилади.

Биз Twitterда