Россияда ишлаб юрганларга қулайлик: 5 та шаҳарда Ўзбекистон консулхоналари очилади!

 
 
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг 2017 йил биринчи чорагидаги ижросига бағишланган конференция чоғида, Ўзбекистон Россия Федерациясида 5 та янги консулхона очиш борасида иш олиб бораётганини билдирди.
Россияда шу онда фақат Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд эканлигига эътибор қаратган Ваҳобов, бу Россиядаги кўп сонли ўзбекистонликларга етарли хизмат кўрсатиш имкониятини бермаётганини таъкидлади.  
Янги консулхоналар Санкт-Петербург, Қозон, Ростов, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида очилиши кўзда тутилмоқда.

Биз Twitterда