Профессор Маткаримов Наманган вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Article
Пахриддин Маткаримов Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Душанба, 13 март куни ҳокимлик соатида Маткаримов вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва жамоатчиликка таништирилди.
Пахриддин Маткаримов 1965 йилда Наманган вилояти, Косонсой туманида туғилган. 1989 йилда Тошкент политехника институти Наманган филиалини тамомлагач, шу олийгоҳ кафедрасида ассистент сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.
1990-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги институт аспирантурасида, 1999-2002 йилларда Тошкент архитектура ва қурилиши институти докторантурасида таҳсил олган. Техника фанлари номзоди (1993), доцент (1996) ва техника фанлари доктори (2004), профессор илмий унвонларига эга.
 1993 йилдан  меҳнат фаолиятини Наманган муҳандислик педагогика институтида давом эттириб, 2006 йил февралида шу даргоҳ ректори лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Ҳоким ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар у 11 йилдан бери шу олийгоҳ ректори сифатида ишлаб келаётганди.
У халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамдир.
©vodiymedia

Биз Twitterда