Поп Фарғона водийсида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини бажарди

Поп тумани ғаллакорлари нафақат Наманган вилоятида балки Водийда биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажаришди.
 
 
Туманнинг давлатга дон сотиш режаси 32260 тоннани ташкил этиб, 18 июнь ҳолатига амалда 100 фоиздан ошириб бажарилди.
Поп туманида жорий мавсумда “Art soft tex clouster” кластер корхонаси таркибидаги 268 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 10490 гектар ер майдонларига уруғ экилган бўлиб, ғалла ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 60-65 центнерни ташкил этди.
Поп тумани фермерлари халқимиз дастурхонини тўкин-сочин, хирмонини янада юксалтириш мақсадида ғалла ҳосилдорлигини 70 центнерга етказиш ниятида астойдил меҳнат қилишади.

Биз Twitterда