Пахта теримчиларга янгилик: пахта учун ҳақ 100 сўмга оширилди!

 
Бу йил далаларда буғдой ҳосили мўл бўлгани барчани бир қувонтирган бўлса, гуркираб ўсаётган, мўл ҳосил чўғи кўриниб турган пахтага қараб бу қувонч янада кўпаймоқда.
2014-2015 йилларда Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) томонидан ўтказилган ижтимоий сўровда пахта теримида иштирок этганларга шундай савол қўйилганди: “келгуси йили ҳам пахта теримида иштирок этасизми?”
Сўралганлардан катта қисми “ҳа, албатта” деб жавоб беришган бўлса, бир қисм респондентлар “иштирок этаман, агар терим учун тўланадиган ҳақ янада оширилса” деган фикр беришган.
Энди, пахта терими олдидан барча теримчилар учун ҳам уларнинг моддий манфаатдорлигини оширувчи янгилик бўлди. Наманган вилоятида бўлиб ўтган ХМТ эксперти иштирокидаги тренинг-семинарлар чоғида маҳаллий мутасаддилар томонидан маълум қилинишича, бу йил Республикамиз бўйлаб терилган бир килограм пахта учун теримчиларга тўлов миқдори 100 сўмга оширилди, яъни  ҳар бир терилган пахта учун биринчи теримдан энг камида 350 сўмдан пул тўланади.
Турли манфаатдор ташкилотлар ҳамда фермерлар томонидан турли рағбатлантиришларнинг оширилиши, далада меҳнат шароитларининг йил сайин ўсиб бораётганини ҳам қўшганимизда, маҳаллалардаги ишсиз аҳоли тарафидан пахта йиғим-теримида иштирок этиш учун бу йил истак ҳар йилгидан кучли бўлиши тайин.
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда