Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Article
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига Сапарбаев Атабек Худайбергенович тайинланди, деб хабар беради Қорақалпоғистон янгиликлари.
У бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Бунгача бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Достанов Махсетбай Жумабаевич қайси лавозимга тайинлангани ҳақида маълумотлар йўқ.

Биз Twitterда