Олимжон Долимов Президентнинг Наманган туманидаги вакиллиги раҳбари этиб тайинланди

Article
Юртимизнинг барча шаҳар, туманларидаги каби Наманган туманида ҳам Президентнинг халқ қабулхонаси ташкил этилди. Тошбулоқ шаҳарчаси, Мустақилликнинг 5 йиллиги кўчаси, 7-уйда жойлашган муассасада жисмоний ва юрилик шахслар учун қулай шароитлар яратилган.
Мазкур қабулхона мудири этиб, узоқ йиллар ички ишлар идораларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган тажрибали ҳуқуқшунос Олимжон Долимов тайинланди. Қабулхона душанбадан жумагача 9.00дан 18.00гача танаффуссиз иш олиб боради.  У барча Халқ қабулхоналари каби ягона андоза ва тартиб бўйича ишлайди, улар билан бир хил мавқега эга, яъни Президентнинг ҳудуддаги вакиллиги ҳисобланади.
vodiymedia

Биз Twitterда