Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида ҳисобот берди

2017 йил 18 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 14 январида республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2017 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. 
Мажлисда мамлакатни ривожлантиришнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, тармоқлар ва ҳудудларни янада комплекс ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш корхоналари ва минтақаларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини янада оширишга қаратилган дастурий чоралар ҳар томонлама ва муфассал кўриб чиқилди. 
Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимовнинг, молия вазири Б.А.Хўжаевнинг, иқтисодиёт вазири Г.К.Саидованинг, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари С.С.Ходжаевнинг, шунингдек, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимлари З.Ш.Рўзиев ва Х.Х.Бозоровнинг ҳисоботлари эшитилди.
 
 
Улар олдига ҳудудий, молия-бюджет ва солиқ режалаштирилишини такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириш амалий чора-тадбирларини бажариш, туманлар ва шаҳарларнинг субвенция даражасини пасайтириш ва уларни субвенциядан чиқариш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ҳисобига макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлашни таъминлайдиган кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосарларининг шахсий масъулияти алоҳида қайд этиб ўтилди. Уларнинг ишлари самарадорлиги аниқ мезонлари бўйича баҳоланади. 

Биз Twitterда