Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўзгарди

 
Наманган вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раёсатининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳилола Юсупова бошқа ишга ўтганлиги мунасабати билан лавозимидан озод этилди.
Мазкур вазифага Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновна номзоди таклиф этилиб, бошқарув аъзолари томонидан маъқулланди.
Зулайҳо Маҳкамова Наманган вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди.
©Vodiymedia

Биз Twitterда