Наманган туманининг собиқ ҳокими вилоят "Сувоқава" корхонасига раҳбар этиб тайинланди

Article
Шуҳрат Абдулхаевич Давронов, 5 август куни Наманган вилоят “Сувоқава” корхонасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида эълон қилинди.
Шуҳрат Давронов 1973 йилда Наманган туманида туғилган, 1995 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси. Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати. 2013-2017 йилларда "Наманган ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси АЖ бош директори бўлиб ишлаган. 2017 йил 23 февраль куни Наманган тумани ҳокими этиб тайинланган. 2019 йил 19 июнь куни халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилганди.
Шуҳрат Давроновга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тарафидан қисқа муддатда вилоятда сув таъминоти ва канализация соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари негизида истеъмолчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган «Биллинг» тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди.

 

Биз Twitterда