Наманган шаҳрида Давлатобод тумани қайта ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб турибди. Ташрифнинг иккинчи кунида Наманган шаҳрида филоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
 
 
Президент ўз нутқида вилоятни ривожлантиришнинг барча жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари йиғилиш иштирокчилари эътиборига, яна бир ташаббусни илгари сурди. Бугун Наманган шаҳрида аҳоли сонининг кескин ошиб бораётганлигини ҳисобга олиб, шаҳар таркибида Давлатобод туманини қайта ташкил этишни таклиф қилди.  Сабаби шаҳар ҳудудининг кенгайиши, янги саноат зоналари ва турар-жой массивларини пайдо бўлиши, тадбиркорликнинг кенг ривожланиши шаҳар таркибида алоҳида тумани ташкил этишни тақозо этаётганди.
Шунингдек, маҳалла тизимида ҳам Наманган тажрибаси йўлга қўйилади. Маҳалла раислари ёшлар вакиллари бўлади. Ишчан, шижоатли, тадбирли ёшларга ишонч билдирилади.
Анвар Икромов

Биз Twitterда