Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институтига айлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 апрель куни «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди.
 
 
Унга кўра, Наманган муҳандислик-педагогика институтини Наманган муҳандислик-қурилиш институтига айлантириш ва унинг ихтисослашувини ўзгартириш таклифини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг манфаатдор давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда қабул қилиш белгилаб қўйилди. 
Шунингдек, Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат аграр университети филиалларини ташкил этиладиган бўлди. 
Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда мазкур таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини тўлиқ ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар таркибини бутлаш, зарур моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини шакллантиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилиш вазифаси топширилди. 

Биз Twitterда