Наманганлик ҳожилар Саудия Арабистонидан қайтмоқда

  
Наманганлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи  Макка шаҳридан  қайтиб келди. «Наманган халқаро аэропорти»да  улар тантанали кутиб олинди.
  Бу йилги мавсумда 950 нафар наманганликлар муқаддас ҳаж ибодатини адо этишди. Шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятидан бўлган икки мингга яқин фуқаро ҳам «Наманган халқаро аэропорти»дан ҳаж сафарига кузатилди. Жорий йилги мавсумда «Наманган халқаро аэропорти»дан салкам уч минг  нафар юртдошимиз муқаддас ҳаж сафарига йўл олди. Кутиб олиш тадбирлари 1 сентябрга қадар давом этади.
   Маълумот ўрнида ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 миллион 300 минг сўм этиб белгиланди. Яъни нарх 5 миллион сўмга арзонлаштирилди.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат. 

Биз Twitterда