Наманганлик 102 битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳларга қабул қилинди

Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларидаги 102 нафар битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳлар талабалигига қабул қилинди.
Хусусан, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 та умумий ўрта таълим мактабининг 36 нафар ўқувчиси ҳам муддатидан аввал талабалар сафига қўшилишди.
 
 
Халқаро университетлар ва уларнинг юртимиздаги филиалларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритган ёшларнинг 14 нафари шаҳардаги 58-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиларидир. Шунингдек, 7-умумтаълим мактабининг 4 нафар истеъдодли битирувчиси ҳам Англия, Япония ва Россия давлатларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдилар. Уларнинг икки нафари Токио халқаро университетининг бизнес иқтисодиёти йўналишида ўқийди.
 

Биз Twitterда