Наманганда телетиббиёт тизими ишга тушади

Бугун Наманган шаҳридаги 4-оилавий поликлиникада телетиббиёт тизимини жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раҳбари Равшан Изамов соҳага татбиқ қилинаётган янгиликнинг моҳиятини изоҳлаб берди. Жумладан, бемор ва шифокор ўртасида масофавий мулоқот ўнатиш, шу тариқа касаллика ташхис қўйиш ва даволаш ишларни олиб бориш, шунингдек шифокорлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган машғулотларни интернет тармоғи воситасида ташкил этиш ҳақида тушунча берди. Тизимнинг  жорий этилиши билан ҳориждаги клиникаларга боришга, ортиқча харажатлар қилишга ҳожат қолмаслиги билдирилди.

    Тадбир бўлаётган муассасанинг ўзидан туриб Ҳиндистондаги етакчи клиника билан боғланилди. Дастлабки бемор саломатлиги ҳақида электрон тартибда маълумот юборилиб, уни безовта қилаётган дардни даволаш бўйича тиббий маслаҳат олинди.

   Тақдимот маросимида Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминовлар иштирок этишди. Шаҳар ҳокими телетиббиёт тизимини мамалакатда биринчилардан бўлиб  Наманганда жорий этиш юзасидан Миллий палата раҳбари билан келишиб олди.

Биз Twitterда