Наманганда Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтди

Наманган шаҳрида  Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтди.  “Халқ билан мулоқот суратлар кўзгусида” номли кўргазмада Наманган давлат университети профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари сара ижодий асарлари ва Наманган мухандислик-қурилиш институти, Қўқон давлат педагогика институти, Фарғона давлат университети, Наманган мухандислик технология институти, Наманган шахар қурилиш ва дизайн коллежи, Наманган санъат коллежи, ўқитувчи ва талабаларининг ижодий ишлари ва либослари намойиши бўлиб ўтди.
- Бундай фестиваллар ёшлар камолотида муҳим ўрин тутади. Ижодкор талабаларнинг катта саҳналар томон қадами айнан шу каби кўргазмалардан бошланади. Бу фестивал яна бир бор заминимизнинг иқтидорларга бой эканлигини кўрсатди, - дейди Ўзбекистон халқ устаси, академик Асқари Акпаров.
 
 
Кўргазмада рассомларнинг ижодий ишларида акс этган табиат манзаралари, портрет ва натюрмортлар барчада катта таасурот қолдирди, айниқса амалий санъат вакилларининг миллий руҳда бажарган ишлари ва миллий либослар намойиши катта таассурот қолдирди
Ҳакимжон Ризаев, Ҳотам Мамадалиев (сурат).

Биз Twitterда