Наманганда Польша билан ҳамкорликда илк қўшма корхона ҳамда Косонсой боғдорчилик институти ташкил этилмоқда

Наманган вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси кўмагида Kasansay Dry Fruits МЧЖ ва Польшанинг Rolbank компанияси ўртасида видеоучрашув ўтказилди.
Музокаралар натижасида Косонсойда қўшма корхона ташкил этишга келишилди. Янги иш бошлайдиган қўшма корхона Наманган вилоятидаги Польша инвестицияси иштирокидаги илк корхона бўлади.
 
 
Қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик борасида Европада нуфузли ўринга эга бўлган Польша давлати бутун қитъани олма билан таъминлайди. Бу мамлакат соҳибкорлари гектаридан 80-100 тоннагача олма етиштирадилар. Полякларнинг айнан шу тажрибасини Наманган жорий этилиши боғдорчилик ривожида янги йўналишни очиб беради.
 
 
Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил этиб, унинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида 300 гектар боғ ташкил этилади.
Шунингдек, польшалик ҳамкорлар билан биргаликда давлат ва хусусий шерикчилик асосида Косонсой боғдорчилик институти ташкил этилиши кўзда тутилган.
Косонсойда мавжуд бўш коллеж биноларнидан бири ажратиб берилади. Институтга мослаштирилади. Бу даргоҳда боғдорчиликнинг барча соҳаларидаги етук мутахассислари тайёрлаш йўлга қўйилади. Режага кўра, улар очилажак олий даргоҳнинг учинчи курсини битирганларидан сўнг якуний тўртинчи босқични Польшада тугаллайдилар. Ўз соҳаларининг малакали мутахассислари бўлиб етишадилар. Бу эса Ўзбекистон боғдорчилик соҳасида туб бурилиш ясашига ишонамиз.
Анвар Икрамов

Биз Twitterда