Наманганда "Машрабхонлик" ва сохта ОАВ...

 
Ўтган куни Наманган шаҳридаги “Адиблар хиёбони”да Машрабхонлик ҳафталигининг бошланиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Узоқ йиллардан бери анъанага айланган Наманган бўйлаб бундай зиё мақсадли тадбирларнинг бўлиб ўтиши. Ҳар йили май ойининг сўнгги кунларида бўлиб ўтадиган “Китобхонлик байрами” маданий-маърифий танлови вилоят босқичи билан бирга ўтарди “Машрабхонлик”. Ўз ўзидан турли китоб кўргазмалари, тақдимотларини ўз ичига оларди.
Бу йил ўзи алоҳида ўтказилаётган Машрабхонлик ҳафталигининг марказидан мутафаккир шоирнинг ҳаёти ва ижоди ўрин олди. Ҳудди шу мақсадда “Адиблар хиёбони”да бўлиб ўтган маросимдан ҳамда Машраб ҳаёти саҳна кўринишлари композицияси, Наманган Давлат университетида ташкил этилган катта илмий-амалий анжуманга уланиб кетди. Хуллас Наманган ўз улуғ шоирига эҳтиромини яна намойиш этмоқда...
Сарлавҳадаги “сохта ОАВ”нинг мағзини чақолмай ва бу мақоладаги ўрнини англай олмай турган бўлсангиз керак...
Демак, бир бошдан. Наманганда шундай бир сайт бор: namangan24.uz деб номланади. Бу сайтда “ШОҲ МАШРАБГА ҲУРМАТИМИЗ ШУМИ...” деб номланган мақола эълон қилинди айнан бўлиб ўтган тадбирга нисбатан. Ўтказилган тадбирни танқид қилган бўлиб, хўжакўрсинга адабиёт байрами ташкил этилганини иддао қилишибди. Ўқиган одамда Машраб Наманганга керакмас экан деган фикр уйғотадиган қилишибди. Энг асосийси, бу бирёқлама фикрли материални ҳар тарафда ижтимоий тармоқларда тарқатишмоқда. Ёзибди, муносабат билдиришга ҳаққи бор ҳар кимни, деб ўтиш мумкин аслида ва бу тўғри ҳам бўлади. Лекин ахборот маконида тўғри хабар бериш ҳамда ахборот ҳақида масъуллик бугун долзарблик касб этган экан, баъзи мулоҳазаларни айтмай иложи йўқ.
Namangan24.uz ўзи шунчаки бир ҳаваскорлик иши. Оммавий ахборот воситаси тусида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқатиб турганига қарамай, аслида ҳеч қандай ОАВ ҳуқуқи бўлмаган бир сайт. ОАВ сифатида фаолият олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан рўйхатдан ўтиш керак. Бунинг учун Оммавий ахборот воситасига қўйиладиган қатор талабларни бажариш керак. namangan24.uz эса оддий бир фуқаронинг бир ўйинчоқ сифатидаги электрон саҳифаси холос.
Сайтни юритаётган ҳамкасбимизнинг асосий иш жойи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Наманган вилоят бўлими эканини айтсак, ҳолат янада кулгилига айланади. Чунки айнан бу идора ноқонуний равишда ўзини ОАВ қилган эълон қилганларга қарши туриши керак бўлган ташкилотдир. namangan24.uz эса бу ташкилотнинг моддий-техник имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ўзини ОАВдай оммага танитишга уринаётганини наҳотки раҳбарият эътиборсиз қолдираётган бўлса?!
 
 
Бундан-да бошқа бир ҳолат бор-ки, ОАВ сифатида рўйхатдан ўтмаган, юридик мақомга эга бўлмаган, банкда ҳисоб-рақами бўлмаган, солиқ тўловчиси сифатида қайд этилмаган namangan24.uz сайтида пуллик билдиришлар эълон қилиб бораётганидир. Аслида қонун бўйича фақат давлат ОАВларида эълон қилиниши керак бўлган бизнес субъектлари фаолияти билан боғлиқ билдиришларни қай йўсинда ким тарафидан қабул қилиниши ўзи тушунарсиз. Энди умуман оммавий ахборот воситаси бўлмаган оддий бир ҳаваскор сайтда бундай материаллар чоп этилиши, бунинг учун пул олиниши, Telegram канали очиб, "расмий канал" эканини ёзган ҳолда реклама ва эълонлар учун телефон рақамлари кўрсатилиши ундан ҳам тушунарсиздир...
 
 
Ўйлаймизки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Наманган вилоят бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар бу масала юзасидан ўз муносабатини билдиради.
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда