Наманганда «Камалак билимдонлари» танловининг Республика босқичи ўтказилди

 
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги «Камалак» болалар ташкилоти томонидан 2-5 май кунлари «Камалак билимдонлари» кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Наманган вилояти мезбонлик қилган мусобақаларда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 112 нафар 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ташкилот аъзолари иштирок этишди.
 
 
Тўртта шарт бўйича 3 кун давомида беллашув олиб борган эртамиз эгаларининг исътедод ва иқтидорларига қойил қолмай иложи йўқ эди. «Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун» шиори остида ўтказилган болалар байрами давомида иштирокчилар Наманган шаҳридаги «Хотира ҳиёбони»га ташриф буюриб, «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар ва #ХОТИРАУЗ ҳештегини оммалаштириш тадбирларида ҳам фаол иштирок этдилар.
Танловнинг якунига кўра Тошкент шаҳри жамоаси ғолиб бўлди. Сурхондарё вилояти вакиллари иккинчи ўринни эгаллашди.  3-ўрин мезбонларга насиб этди.
Кўрик танлов иштирокчилари ва ғолиблар тантанали тарзда диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Темурмалик ВОҲИДОВ

Биз Twitterда