Наманганда ўқитувчиларда компетентликни шакллантиришнинг муаммо ва ечимлари муҳокама қилинди

 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3289-сон қарорининг қабул қилиниши педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди.
Хусусан, унда узлуксиз малака ошириш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини доимий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
 
 
Ана шу мақсадларни амалга ошириш учун 12 октябрь куни Наманган давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Халқ таълими муассасаларида фанлар бўйича таянч компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг педагогик асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.
Конференция таълим муассасалари педагог кадрларининг замонавий билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлиги ҳамда таълимнинг инновацион ахборот-дидактик шаклларидан қай даражада фойдалана олишлари, таълим соҳасидаги сифат ўзгаришлари ва юқори самарадорлик уларнинг жаҳон таълим талаблари билан мослиги ва педагогларнинг меҳнат фаолиятларида ўзлаштирган компетенциялари қай даражада амалиётга тадбиқ қилинаётганлигига бағишланди.
 
 
Конференцияни Наманган давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори,п.ф.н.доцент., И. А. Рахимов кириш сўзи билан очиб берди. Конференцияда Қарши давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети декани профессор Б.Ж. Эшов, НамДУ рус тили ва адабиёти кафедраси профессор Ф.А.Габдулхаков, Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлар бўлими бошлиғи А.Тўйчиев, Тошкент давлат аграр университети ўқитувчилари С.Усмонова, Д.Эгамбердиев ва марказ профессор-ўқитувчилар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
 
 
Маърузачилар педагог кадрлар малакасини ошириш тизимида таълимнинг янги қадриятларидан, инновациялардан фойдаланиш даражасини аниқлаш, инновацион жараёнларни бошқариш масалаларини таҳлил қилиш каби масалаларни ёритиб берди.
Озода Худайбердиева,
 НамДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси

Биз Twitterда