Наманганда қиймати 1 миллиард 700 миллион сўмлик салкам 9 килограмм тилла тақинчоқ контрабандаси олди олинди

 
 
МХХ Наманган вилоят бошқармаси ва чегара қўшинлари томонидан Ўзбекистонга қўшни Қирғизистондан олиб ўтишга уринилган қиймати 1 миллиард 700 миллион сўмлик салкам 9 килограм тилла тақинчоқ контрабандаси олди олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар берди.
 
 
Наманган вилоятининг қўшни Қирғизистон билан чегарадош Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинган тилла тақинчоқлар бўйича дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Биз Twitterда