Наманган вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирни юқори савияда ўтказишга алоҳида тайёргарлик кўрилди.
Форумда Россия, Туркия, Хитой, Корея, Япония, Эрон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Голландия, Белгия, Австрия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Миср, Қувайт, Исроил, Сингапур, Уммон, БАА, Тайланд, Малайзия, Озарбайжон, Қозоғистон, Польша, Латвия, Люксембург, Тожикистон, Беларусь, Болгария, Грузия, Индонезия ва Украинадан ташриф буюрган 228 хорижий компаниялар вакиллари, мамлакатимизнинг 29 хорижий давлатдаги элчилари, 32 давлатнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиялари вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ хорижий ОАВ мухбирлари иштирок этиши кутилмоқда.
Наманган халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари миллий меҳмондўстлик анъаналарига мувофиқ карнай-сурнай садолари остида кутиб олди.
Акромжон САТТОРОВ, ЎзА