Наманганда АҚШнинг Мичиган университети билан тиббиёт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Наманган вилояти ҳокимлигида АҚШнинг Мичиган университети профессорларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мичиган университети урология факультети декани ўринбосари, профессор Ҳафиз Халид, хирургия факультети юз-жағ хирургияси кафедраси раҳбари, доцент Бренд Вард, университет қошидаги C. S. Mott Children's Hospital доценти, педиатрия мутахассиси Шейн Кинонес, ҳамда анестезиология кафедраси доценти Алишер Дадабаевлардан иборат делегация билан бўлган учрашувда Наманган вилояти ҳамда ушбу университет ўртасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Муҳтарам Президентимизнинг ўтган йили АҚШга қилган давлат ташрифлари икки мамлакат ўртасида ҳар соҳада ҳамкорликни кучайтиргани қайд этилди.

Меҳмонлар, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида Ўзбекистоннинг энг ривожланган вилояти бўлишга интилаётган Наманганда бу соҳада олиб борилаётган ишлар, хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда Наманган шаҳрида сентябрь ойида бўлиб ўтган халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми ҳақида маълумот олдилар.

Наманган вилояти тиббиёт бошқармаси ҳамда Мичиган университети ўртасида кенг қамровли ҳамда доимий ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришилди.

 


Биз Twitterда