Наманган билан Хитойнинг Цзянью шаҳри ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Наманган шаҳри ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Цзянью шаҳри ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш юзасидан Меморандум имзоланди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
Икки шаҳар ўртасида турли йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга йўналтирилган ушбу меморандум, келгусида Наманган ва Цзяньюнинг биродарлашган шаҳарларга айланишини кўзда тутади.
 
 
Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон бир йўл” 2019 Маданият фестивали доирасида имзоланган Меморандум асосида Наманган ва Цзянью ўртасида иқтисодиёт, саноат, шаҳарсозлик, санъат, маданият ва туризм соҳаларида ҳар икки томон учун манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилади.
 
 
Наманган шаҳри номидан Меморандумни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банки” Наманган филиали бошқарувчиси Толибжон Бобоматов имзолади.
 

Биз Twitterда