Наманган олимлари – Италияда!

 
Наманган давлат университетида халқаро Tempus ва Erasmus+ дастурлари доирасида бир қатор ютуқларга эришилган. Биргина TuCAHEA лойиҳаси доирасида таълим соҳаларидаги компетенциялар бўйича 8 та қўлланма яратилган. 2016 йилдан бошлаб НамДУ Erasmus+ дастурининг ModeHEd ва IMEP лойиҳаларида иштирок  этмоқда. Олий таълим жараёнини халқаро талабларга мослаш ва модернизация қилишга йўналтирилган бу лойиҳаларда Наманган олий таълим муассасаси билан бирга Италиядан Пиза университети, Польшадан Силезия техника университети, Португалиядан Порту университети ҳам иштирок этмоқда.
Ушбу лойиҳа бўйича кўзда тутилган тажриба алмашинуви бўйича Наманган давлат университетининг бир гуруҳ ўқитувчилари ва докторантлари шу кунларда Италияда, 1343 йилда ташкил топган, Европанинг энг қадимий университетларидан бири бўлган Пиза университети фаолияти билан танишишмоқда, малака оширишмоқда.
57 минг талаба таҳсил олаётган бу йирик олий таълим масканида 13-18 февраль кунлари бўлиб ўтаётган бу сафар натижасида ўрганилган янгиликлар Ўзбекистон олий тизимида жорий этилиши юртимизда кадрлар тайёрлаш даражасини юксалишига ҳисса қўшиши муқаррар.
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда