Музлаткичлар, кондиционерлар, телевизорлар... "Чегара билмас тадбиркорлар" ноқонуний товарлар билан қўлга олинди

 
Наманган вилояти ҳудудидаги Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ноқонуний товар олиб ўтиш ҳолатлари ҳали ҳамон учраб турибди.
2018 йил 12 сентябрь куни ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Наманган вилояти Божхона бошқармаси ходимлари, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Заркент МФЙ ҳудуди орқали ўтган икки мамлакат давлат чегарасидан ноқонуний равишда товар-моддий бойликларни олиб ўтишнинг олдини олишга қаратилган тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаролар Насриддинов А.С.ва Абдуллаев О.У, 4 дона «Saratov» ва «Avangard» русумли музлаткич, 4 дона «Gree» русумли кондиционер, 3 дона 42 ўлчамли «Hisense» телевизорини давлат чегараси орқали олиб ўтиш учун ўзларининг шахсий енгил автомашиналарига юкланаётган вақтида қўлга олинди. Фуқароларга нисбатан процессуал ҳужжатлар холислар иштирокида расмийлаштирилди.
Ҳозирда ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Биз Twitterда