Москвадаги Палов фестивалида ўзбек оши ғолиб чиқди

Москвада 1 апрел куни ВНДХ боғида Наврўз байрамига бағишланган тантаналар ва Палов фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.
 

"Москва Наврўзи" деб ном олган тадбирнинг биринчи қисмида ВНДХ боғидаги 75 павильон ичида бўлиб ўтди. Ундан Наврўзни миллий байрам сифатида нишонлайдиган бир неча малакатлар ва халқлар стенлари намойиш эдилди.  Улар орсида Ўзбексистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Эрон, ва Россиянинг татаристон, Бошқирдистон каби бир неча  вилоят ва ўлкалари стенлари ҳам бор эди. Тадбирга келган москваликлар ва меҳмонларга ҳар бир мамлакат урф-одатлари, ноз-неъматлари, миллий либосларини намойиш этилди. Шунингдек стендларда ва миллий мусиқа ва рақслар ҳам ижро этилди.
Тадбирнинг иккинчи қисми очиқ ҳавода бўлиб ўтди. "Культ плова" деб номланган палов фестивалида 9 мамлакат ошпазлари ўз миллий одатларига кўра улкан қозонларда палов  пиширишди. Пиширилган ошларни таниқли ошпаз ва машҳур кишилардан иборат халқаро жюри аъзолари баҳолашди.
Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Қурдистонлик ошпазлар, конкурс шартига кўра томошабинларга 100 килограммлик қозонларда ош пиширишди.
 Ошни татиб кўришни истаган меҳмонлардан улкан навбатлар (очеред) пайдо бўлди. Ҳар бир мамлакат ошпазлари ўз таомларини имкон қадар чиройлироқ безатишга, ҳаракат қилишди.
Жюри аъзолари ўта жиддий танловдан кейин биринчи ўринни ўзбек Ошига, иккинчи ўринни Қурдистон ошига ва учинчи ўринни Тожикистон паловига беришди. Қирғизистон оши эса томошабинлар мақтови совринини олди. Шу кун 900 кг паловдан бир дона гуруч ҳам қолмади.

Биз Twitterда