Мирзиёев ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул тўғрисидаги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига 2017/2018-ўқув йилидаги қабул тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур қарор билан:

  • 2017/2018-ўқув йилида йўналиши ўзгартириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари рўйхати;
  • 9-синф ўқувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабулнинг умумий параметрлари, ҳудудлар кесимидаги қабул квоталари тасдиқланди.

Тегишли вазирлик, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, жойлардаги бошқарув органларига:

  • Коллеж битирувчиларининг охирги йилларда ишга жойлашиш ҳолатини чуқур таҳлил этган ҳолда вилоят, туман ва шаҳарлар кесимида ҳар бир лицей ва коллежга қабул бўйича қабул параметрларини тасдиқлаш;
  • 9-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари орасида касбга йўналтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилишини таъминлаш;
  • Йўналиши ўзгартирилаётган коллежлар ва коллеж филиалларида ўқув-тарбиявий жараённи сифатли ташкил этиш, уларни юксак малакали кадрлар, замонавий жиҳозлар, ўқув-услубий адабиёт билан таъминлаш чораларини кўриш топширилди.

Биз Twitterда