Мирзиёевнинг янги матбуот котиби Асаджон Ходжаев ҳақида нималарни биламиз?

Article
Кеча матбуотда Ўзбекистон президенти матбуот хизматига янги раҳбар тайинлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Дарҳақиқат, бу маълумот ўз тасдиғини топишга улгурди.
Асаджон Ходжаев 1970 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида таваллуд топган. Малумоти олий. 1993 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаб, электралоқа муҳандиси мутахассислигига эга бўлган. 2000-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясида таҳсил олиб, бозор иқтисодиёти тамойиллари ва асослари бўйича магистр даражасини олган.
1995-2000 йиллар давомида Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги марказий аппаратида биринчи тоифали муҳандис,  бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган. 2001-2003 йилларда “Ўзбекистон почтаси” давлат акционерлик компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари, 2003 йил январь-август ойлари мобайнида Узинфоком маркази директори биринчи ўринбсари,  2003 -2004 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратида бош консультант вазифаларида ишлаган.
2004-2011 йилларда  Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, 2011-2012 йилларда Интеллектуал мулк агентлиги бош директори, 2012-2016 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори лавозимларида ишлаган.
ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган, шу билан бирга эндиликда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати раҳбари ҳисобланган Асад Ходжаев  бунга қадар бош вазир ижро этувчи аппарати раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

Биз Twitterда