Мирзиёев Иккинчи Жаҳон уруши фахрийларини  2 млн. сўмдан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронлари 2 миллион сўм миқдорида бир марталик мукофот билан тақдирланадилар. Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни шуни кўзда тутувчи фармонга имзо чекди.
 
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Бадиий академия, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ва шаъни-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказиш вазифаси топширилди.
Ўтган йили ҳудди шундай мукофот 800 минг сўмни ташкил этган.

Биз Twitterда