Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантиришга йўналтирилган фармон имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 май куни  “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармон матни ва унга шарҳ ЎзАда эълон қилинди. 
 
 
Таъкидлаш жоизки, дунё фармацевтика саноатида 8500 турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилаётган бўлса, уларнинг 6300 таси халқимиз эҳтиёжлари учун импорт қилинади. 
Юртимиздаги дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган фармацевтика корхоналарининг хорижий хомашё ҳамда материаллар импортига юқори даражада боғлиқлиги соҳа ривожига асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. 
Унга кўра, доривор ўсимликлар хомашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш ва кейинчалик қайта ишлаш борасида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент фармацевтика институти билан биргаликда “Ўзфармсаноат” ДАКга ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларга вилоятларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда саноат плантациялари ташкил қилиш учун доривор ўсимлик турлари рўйхатини, шунингдек, маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёсидан фойдаланган ҳолда доривор моддалар (субстанциялар) ва дори воситалари ишлаб чиқиш соҳасидаги янги илмий тадқиқотлар натижаларини тизимли равишда тақдим этиб борадиган бўлди.
Фармоннинг қабул қилиниши ички бозорни кенг турдаги ҳаммабоп, сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан янада тўлиқ тўлдириш ва алоҳида ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш масалаларини ҳал этишга қаратилган.

Биз Twitterда