"МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ"дан янгилик: партия пленуми видеоселектор тарзида бўлади!

 
Ўз сиёсий фаоллигини мунтазам ошириб бораётган, аҳолининг барча қатламлари ичига кириб бораётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, партия томонидан ўз олдига қўйилаётган вазифаларни ҳамда режаларни кенг муҳокама қилиш, партиянинг барча бўғинлари орасидаги мулоқотни кенгайтириш, депутатлар ҳамда партиянинг турли бўғинлари раҳбарлари ўртасида кенг фикр алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида янгилик қўл урилди.
Эртага 5 август, шанба куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдаги Пленуми видеоселектор шаклида бутун республика ҳудудини қамраб олади. Демак, “Миллий тикланиш”нинг онлайн тарзда бўладиган мулоқотида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан партиянинг юзлаб фаоллари, депутатлар ва масъул ходимлари иштирок этиб, келгусида бажариладиган муҳим чора-тадбирларни, вазифаларни аниқ белгилаб оладилар.
Бундай онлайн видеомулоқотдан мақсад партия вакилларининг халқ билан мулоқоти давомида аниқланаётган муаммо ва масалаларни ҳал этиш, таклиф ва тавсияларни ўрганишда янгича ёндашувларни йўлга қўйиш ва оммалаштиришдир.
Оқилхон ДАДАБОЕВ,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби

Биз Twitterда