Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи, Тошкентда ёшлар масаласини муҳокама қилмоқда

 
Тошкентда “Марказий Осиёда ва Европа Иттифоқида ёшларнинг ижтимоий интеграллашувини ҳамда радикаллашувга қарши қатъиятини қўллаб-қувватлашда таълимнинг роли” мавзусида минтақавий семинар бошланди.
“Wyndham” меҳмонхонаси конференция марказида бўлиб ўтаётган ушбу халқаро тадбир, “Марказий Осиё Таълим Платформаси” лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Семинарда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одил Абдураҳмонов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стирпайс, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари раҳбари Ханс-Ульрих Ильм, Латвиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Михаилс Попковс, Польшанинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги элчиси Петр Ивашкевич, қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар вакиллари, Марказий Осиё давлатлари олий таълим муассасалари етакчи профессор ўқитувчилари иштирок этишмоқда.

Биз Twitterда