Мансабдор шахслар жамоатчилик вакиллари билан телекўрсатувларда мунтазам иштирок этадилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 март кунги қарори Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган, деб ёзади Norma.
 
 
 
Мазкур ҳужжат билан институт фаолиятининг асосий йўналишлари тасдиқланди, умумий штат сони — марказий аппарат таркиби ва унинг бўлинмалари билан 115 нафар этиб маъқулланди.
Қарорда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари Институт билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши кераклиги таъкидланган. Жумладан, уларнинг раҳбарияти талаб этилган маълумотлар, материаллар ва ўтказилган тадбирлар бўйича билдирилган тавсияларни ўз вақтида тақдим этиши лозимлиги қайд этилди.
Жорий йилнинг иккинчи яримидан бошлаб марказий ва маҳаллий телеканалларда давлат органлари мансабдор шахслари, жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокидаги қўшма телекўрсатувлар намойиши йўлга қўйилади.

Биз Twitterда