Кучли қор ёғиши натижасида Хитойда 50 минг киши жабр кўрди


 
Хитой шимолидаги Шаньси провинцияда кучли қор ёғиши натижасида 50 мингдан ортиқ аҳоли жиддий моддий зарар кўрди. Бу ҳақда Sina ахборот интернет-портали хабар бермоқда. 
Маълумотларга кўра, 5 минг гектардан ортиқ майдондаги экинларга зарар етган, қор ёғиши натижасида кўрилган зарар ҳукумат томонидан 30 млн. юан ($4,36 млн) атрофида баҳоланмоқда.
Бир қатор аҳоли пунктларида табиий офат натижасида йўллар тўсилиб қолиб, алоқа линияларига зарар етди, электр энергияси узатиш тизими бузилди. 

Биз Twitterда