Ислом Каримов ҳайкали унинг номи ва обрўсига мос бўлади!

Сўнгги кунларда Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида яратилаётан ҳайкаллар намуналарининг суратлари интернет тармоғида кенг тарқалди. Етакчи интернет нашрлари уларни ўз саҳифаларида эълон қилишга улгурдилар. Лекиз биз уни ўз ўқувчиларимизга етказишга шошилмадик. Чунки ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Биринчи Президентимиз сиймоси акс эттирилган ҳайкаллар намуналари бизни тўла қониқтирмади. Бу ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда ҳам ўз аксини топди. Чунки Ислом Каримов шарафига қўйиладиган ҳайкалларда унинг қиёфаси, харизмаси намоён этилиб, унинг куч-қудрати, халққа бўлган меҳри жўш уриб туриши керак. Лекин эълон қилинган суратларда уни кўрмадик.
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 2 декабрда “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Бунга биноан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Давлат раҳбарининг 2016 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги  қарори билан бу жараёнга янада аниқлик киритилди.
Ислом Каримов ҳайкали унинг номи ва обрўсига мос бўлади. Биз бунга ишонамиз.
 ©vodiymedia

Биз Twitterда