Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Туркия университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003 қарорида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш, ўқув-илмий жараёнга хорижий давлатларнинг ўқитувчи ва мутахассисларини жалб этиш, илмий-педагог кадрларнинг хорижда малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш мақсадида соҳа бўйича етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий марказлари университети билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш белгиланган.
2017 йилнинг 24 октябрида Туркия Республикасининг етакчи университетларидан бири – Карабук университетининг (Karabük Üniversitesi) ректори, профессор Рефик Пўлат (Prof. Dr. Refik Polat) раҳбарлигидаги делегация Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюрди.
Ташрифдан мақсад Мевлана дастури (Mevlana değişim programı) доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашувини йўлга қўйишдан иборат.
Музокара чоғида Мевлана дастури доирасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш, Карабук университети тажрибаси асосида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасининг муҳандис-техник йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари, илмий-методик адабиётларини ишлаб чиқиш, талабалар алмашувини амалга оширишни кўриб чиқилди.
Учрашув сўнгида икки томонлама хамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди ва эсталик совғалар билан алмашинилди.
 
 
Карабук университети худди шундай икки томонлама хамкорлик тўғрисидаги битимларни Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Навоий Давлат Кончилик Институти билан ҳам имзолади.
Карабук университети делегацияси Навоийда бўлиб ўтган “Зарафшон воҳасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар, истиқболлар” мавзусидаги халқаро конференцияда ҳам иштирок этди.

Биз Twitterда