Ёшлар тарбияси - шарафли масъулият

Тарбия сўзи  - ичида роббиси бор,  эътиқодли,  деган маънолар билан изоҳланади. Бу шундай тиғиз жараёнки, тарбиячи, тарбияланувчига шахсий намуна кўрсатмасидан  туриб ҳеч қачон муваффақиятга эришолмайди.

Тарбиячи ким? Ҳоли ҳаётимиз давомида албатта ҳар биримиз қайсидир маънода тарбиячилармиз. Айниқса,  ўсмир ёшлар гап-сўзимиздан, юз-кўзимиздан, хар бир хатти-ҳаракатларимиздан ўта синчковлик билан андоза оладиларки, бу ҳолнинг қиёси йўқ.

Фарзанд  ота-она зиммасидаги омонат. Ҳар бир ота-она ўз боласининг солиҳ, маънавий баркамол бўлиб етишишини орзу қилади. Оиладаги соғлом муҳит ва тўғри тарбия ўғил-қизларимизнинг билимли, касб-ҳунарли,  ҳалол-пок бўлиб вояга етишлари учун  пойдевордир. Бу тўғрида   Қуръони каримнинг Кахф сураси  46-оятида марҳамат қиладики «Мол –мулк, фарзандлар дунё хаётининг зийнатидир». Ёшлик чоғларида болаларни эркалаб кўнглимиз хузур қилади. Катта бўлганларида  ёрдамларидан бахраманд бўламиз. Вафот қилганимиздан кейин эса уларнинг саъйи-харакатлари туфайли номаи аъмолимиздаги савобларимиз зиёда бўлади.

Лекин тарбия бўлмаган жойда  шу неъмат ота-онага  бало бўлиши   мумкин. Агар   бола бадхулқ, безори бўлиб кўчадан лаънат олиб келса, бу ота-она  учун жазодир. Ўғилдир, қиздир,   оилада болани бекор қолдирмаслик лозим.

Ёшларимизни ёмон одатлардан, айниқса  гиёхвандликка ружу қўйиш хар-хил ёт оқимларга эргашиш каби зарарли одатлардан сақлашимиз, бунда эса иложи борича уларни нима билан  шуғулланаётгани, кимлар билан юргани ҳақида билишимиз шарт.

Агар болалар билан қизиқилмаса, уларга нисбатан бепарво бўлинса кўнгилсиз холатлар юзага келиши тайин. Пайғамбаримиз (С. А .В)  ўз хадисларида айтганларки: Ёшлик вақтингизни кексаликдан олдин, бўш вақтингизни бирор иш билан  машғул бўлиб қолишдан олдин ғанимат билинг. Яъни, ота-оналар фарзандларига хар бир кунни ғанимат билиб,  хаётдан фойдаланиш зарурлигини кенгроқ  тушунтиришлари,    мехнатга ўргатиб,   пешона тери билан ҳалол топилган  ризқдагина   барака бўлишини   панду насихатлар орқали тушунтириш айни муддао . Фарзанднинг ахлоқ-одобига   дўсту ёрларнинг хам таъсири жуда катта бўлади. Пайғамбаримиз  (С. А .В) яхши хам сухбат билан ёмон хамсухбат мисоли мушки анбар сотувчи билан темирчига ўхшайди. Сен мушки анбар сотувчининг мушкидан сотиб олмаган тақдирингда хам унинг хушбўй хидидан бахраманд бўласан, темирчининг босқони уйингни ёки кийимингни ёндириб юбормаган тақдирда хам, унинг бадбўй хидидан кўнглинг хира бўлади. Ғанимларимизнинг  мақсадлари аниқ: нима қилиб бўлса хам давлатнинг, миллатнинг, келажаги таянчи бўлмиш ёшларни бузиш, тўғри йўлдан оздириш ва шу тариқа мамлакатни маънавий таназзул ёқасига олиб келиш.

Бу ғоя  қўхна тарихдан келаётган жараён. Шиорлари оддийгина: Мусулмон ўлкаларда худони танимайдиган, улкан ишларга эътиборсиз, роҳат ва танбалликни хуш кўрувчи, дунёда бор фикрини шаҳват ва лаззатга қаратган авлодни тарбиялаб етиштириш.  Буни бир сония ҳам унутмаслигимиз зарур.

Бу борада  бағрикенг, олий жаноб ва инсонпарвар ислом дини катта хизмат қилиб келмоқда.  Мухаммад (С . А . В) ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши тарбия ва гўзал одобдан  буюкроқ хадя бера олмас деб мархамат қилганлар. Ёшларимизни дунёнинг энг ўткир, фаол, уддабурон , ватанпарвар кучларига айланиши, уларни фидоийлик, ватанпарварлик, тадбиркорлик, миллатпарварликка ҳамда садоқатга ўргатиш кўп жихатдан ота-оналарга боғлиқ.

Ҳар биримиз фарзандларимиз мактабдаликларида хотиржам бўлиб, уларнинг сўзига ишонамиз. Вахоланки баъзи бир ўқувчилар болалик қилиб, алдашни ютуқ ҳисоблайди. Уйдагиларга мактабдаман деб, кўчаларда вақтни ўтказиш билан овора. Бундай холат хеч қайси ўқувчида бўлиши мумкин эмас. Минг афсуслар бўлсинки, хукуматимиз томонидан бепул таълим беришдек олий неъматни қадрига етмасдан   мактабларда фаолият юритаётган тўгаракларга бориш ўрнига    гавхар фурсатларини  бой бериб, қайсидир бозор растасида бўлишлари кўча санғиб,   фикрсизлик ва беқарорлик билан вақт ўтказишлари ачинарли.

Тарбия оиланинг энг  улуғ эҳсони. Ҳамма замонлар ва маконлар учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган Тарбия иши билан аввало  ота-оналар шуғулланади. Ака ука, опа сингил, қўшни қариндош ёт демай, бегона демай доимий шуғулланишимиз зарур.

Зеро, ёшларга ибрат бўлиш учун ўз хулқимизнида ҳаё билан зийнатласак, босган ҳар қадамимизга баракот келгай.

 

Абдуллоҳ САМАДОВ,
Наманган шаҳридаги "Боқи Полвон"
жомеъ масжиди имом хатиби.

Биз Twitterда