Ҳикмат Халил Карзай Тошкентда нималарни маслаҳатлашади?

Article

2017 йил 9-10 январь кунлари Тошкентда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатлашувининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай бу учрашувда иштирок этиш учун Тошкентга келмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги сайти хабар қилмоқда.

Афғонистондаги бугунги ҳолат бу мамлакат раҳбариятини қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга ундамоқда. Афғонистон тарихида биринчи марта қонуний ворисийлик билан давлат тепасига келган Ашраф Ғани ҳукумати терроризмга қарши кураш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш, қонун устуворлигини таъминлаш, Афғонистоннинг дунё ҳамжамияти ичра салбий бўёқларга тўла имижини ўзгартириш учун дўст давлатлар билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда. Афғонистон расмий вакилининг Тошкентга ташрифи ҳам ушбу масалаларни қамраши шубҳасиз.