Ичишни ва чекишни ташланг, йўқса касодга учрайсиз!

Article

Ўзбекистонга чет элдан олиб кириладиган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига нисбатан юқори ставкали бож тизими мавжуд. 2017 йилнинг 1 январидан эса республикамизда ишлаб чиқариладиган спирт, спиртли ичимликлар, пиво ва тамаки маҳсулотларига нисбатан ҳам акциз солиқ ставкалари оширилди. Бу ҳақда Sputniknews маълум қилди. Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарорига мувофиқ 2017 йилнинг 1 январидан этил спиртига (тайёр маҳсулотнинг 1 декалитри учун) нисбатан белгиланган акциз солиғи — 6 275 сўм (+25%), табиий вино — 6 358 сўм (+5%), бошқа вино турларига нисбатан — 10 минг сўмгача (+20%), коньяк — 58 265 сўм (+26,9%), ароқ ва бошқа ўткир спиртли ичимликлар — 54 057 сўм (+25%), пиво — 6 416 сўм (+25%)ни ташкил қилади.

Янги йилдан ўткир алкогол нархи 20%га ошади. Спирт улуши 40 фоиздан ортиқ бўлган коньяк учун (тайёр маҳсулотнинг 1 декалитрига) акциз солиқ 96 006 сўм миқдорида белгиланди. 40 фоиздан ортиқ спиртга эга ароқ ва бошқа спиртли ичимликлар учун эса — 89 071 сўм. Ҳужжатга кўра, фильтрли ва фильтрсиз сигаретларнинг акциз солиқлари (минг дона учун) 28,794 минг сўмдан 37,432 минг сўмга ошди (+29,9 фоиз). Ўзбекистонга олиб кирилувчи тамаки маҳсулотларига нисбатан белгиланган акциз солиқ ставкалари сақлаб қолинди ва белгиланган акциз солиқ қиймати (минг дона учун) 18,2 долларни ташкил этади.


Биз Twitterда