Япония элчихонаси вакиллари Наманган вилоятида

Мамлакатимиз таълим равнақи йўлидаги одимларда халқаро ҳамкорлик, ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ана шундай ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида Наманган вилоятига Япония элчихонаси вакиллари ташриф буюрдилар. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
Япониянинг Ўзбекистондаги элчисининг маслаҳатчиси Суда Ацущи бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташриф чоғида Турақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ихтисослаштирилган мактабда бўлиб, мактаб фаолияти билан яқиндан танишдилар.
 
 
Ташриф давомида Ибрат мактабига Япония элчихонаси томонидан 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги моддий техник база ҳамда япон тили ўргатиш учун марказ очилиши режалаштириб олинди. Шунингдек, япониялик меҳмонлар тумандаги яна битта мактабга беғараз ёрдам бериш ташаббуси билан чиқдилар.
 
 
Меҳмонлар Ахсикент тарихий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлиб, мажмуа тарихи ва ўтмишда Фарғона водийсининг цивилизация маркази сифатида эътироф қозонган маконда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишдилар.
 

Биз Twitterда